Янгиликлар

Даврон Кабулов Луиза Расулова ҳақида фикр билдирди: «Бошқа тоифа» деб ҳисоблайдиган баъзи одамларнинг қанча яхши фазилатлари борлигини кўрдим

Актриса қаровсиз қолган ҳайвонларга ёрдам берди

Даврон Кабулов Луиза Расулова ҳақида фикр билдирди: «Бошқа тоифа»  деб ҳисоблайдиган баъзи одамларнинг қанча яхши фазилатлари борлигини кўрдим

Актриса, бошловчи Луиза Расулова қаровсиз қолган ҳайвонларга ёрдам бераётган видеосини Даврон Кабулов ўз Instagram саҳифасига жойлади.
Ва актрисанинг ушбу ҳаракати хақида ўз фикрларини ёзиб қолдирди.

«Луиза Расулова деса фақат * ҳақида гапиришга одатланиб қолганмиз. Тасаввуримиз кееенг нарсаларни қидиравериб торайиб кетганини қаранг))

Шу видеони кўриб ўзимиз инкор этадиган, ёқтирмайдиган, ‘бошқа тоифа’ деб ҳисоблайдиган баъзи одамларнинг қанча яхши фазилатлари борлиги, шунчаки биз кўрмаганга олишимиз ҳақида ўйланиб қолдим… Афсуски, биз фикр ё амалнинг ўзига эмас, балки ким томонидан айтилгани ёки қилинганига қараб қарсак чаладиган, ‘нотўғри’ шахс бўлса қоралайдиган (куладиган) жамиятга одатланиб қолябмиз. Ваҳоланки, нотўғри иш Президент қилса ҳам нотўғрилигича қолиши, тўғри иш масхарабоз қилгандаям ‘тўғри’ дея эътироф этилиши керак.

Қанча дайди ит, яна қанча қаровчисиз мушук санғийди маҳаллангизда? Арзимаган емиш бизни яна одамгарчиликка бир неча миллиметр қайтадан яқинлаштириши мумкинлигини ўйлаб кўрганмисиз?

‘Одамлар оч қолиб кетябди-ку, ит-мушукка бало борми?’ қабилида ўйлаш қабиҳлик, саводсизлик, худбинлик ва ёвузликнинг ўзгинасидир. Оч одам меҳнат қилиш, ҳеч бўлмаса дардини айтиш имкониятига эга — аксарият ‘одам’лардан садоқатлироқ жонивор дўстларимиз эса бу имкондан маҳрумлар. Озгина эътибор…», — дейди Даврон Кабулов

Аввалроқ Луиза Расулова блогерларни танқид қилгани хақида хабар берилган эди.Ундан аввал, у кўйлагини йиртиқ деганларга жавоб қайтарганди.