Янгиликлар

 Даврон Кабулов хонанда Жасур ҳақидаги хотираларни гапириб берди

Бошловчи хонандани санъат йўлидаги энг яхши инсонлардан бири бўлганини айтган

 Даврон Кабулов хонанда Жасур ҳақидаги хотираларни гапириб берди

«Уммон»  гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов 14 ноябрь куни 31 ёшида саратон касаллигидан вафот этди. Ўзбек шоу-бизнесининг бир қанча вакиллари Instagram саҳифасида марҳум хонандани хотирлади. Улардан бири “Миллион” кулги жамоаси етакчиси Даврон Кабулов марҳум хонанда Жасур Рафиқов билан тушган суратини саҳифасига жойлади.

Шунингдек Даврон Кабулов хонандани санъат йўлидаги энг яхши инсонлардан бири бўлганини таъкидлади.

«2018-йил. Зохидни кимдир айнитди. Мустакил ижод қилса, зўр бўлиб кетишига ишонтирди. Зоҳиднинг ўзи хаётда унака килмасди, назаримда. Мен дўстлардан айрилиш нима эканини 1 йил олдин танамда хис килиб курган пайтларим… Икки томонни бирдек яхши кўраман. Лекин, Жасур билан Шохрухга купрок далда керак, Зохид узи кушик ёза олади. «Уммон» бўлиб колган йигитларга «Миллион» концертида чикишни таклиф килдим. Харкалай омманинг кўзини икки кишилик гурухга ўргатишлари учун яхши карордек туюлди. Шохрух ва Жасур анча жонланиб колишди. Концертдаги хазилларни маслахатлашамиз- у йигитларнинг ўзи кулгидан тўхтамайди. Ростдан, самимий йигитлар:»ака, буниси ўтиб тушди» деган гап йук, аксинча «сал кўполрок бўлади-а буниси?» десам, «йўг-е, мазза килиб кулгани келади-ку одамлар» деб туриб беришган. Охирати обод бўлсин! Дуо килганингизда болангизни тарбияси Жасурга ухшашини сўрайверинг, мен кафил…», — дейди бошловчи.

Бошловчи жуда кўп нарсалар ёзгиси келгани бироқ ёза олмаётгани ҳақида айтади.