Янгиликлар

Даврон Асқаров Маржона Мирзалиева билан бўлган муносабатларга изоҳ берди

«Муносабат бўлган тақдирда ҳам айтмаганмиз» — дейди у

Даврон Асқаров Маржона Мирзалиева билан бўлган муносабатларга изоҳ берди

Кўплаб миллий сериаллар шунингдек, «Қодирхон» сериали орқали кўпчиликка яхши таниш бўлиб улгурган Даврон Асқаров «Yashin Tv» You Tube каналига берган интервьюсида партнёри Маржона Мирзалиева билан бўлган муносабатларга изоҳ берди.

«Кўпчилик бу ҳақда турлича фикр билдиради, бир ярим йил мобайнида бирга битта фильмда роль ижро этганмиз. Ўртамиздаги турли суҳбатлар, сериалдаги диалоглар пиар учун қирқилиб тарқалиб кетди. Маржона билан яқин дўст эдик, хатто сенлаб гапириш даражасидамиз. Оҳирида айрим сабабларга кўра урушиб қолдик, сериалда бирга ўйнамадик ва яна гап сўзлар урчиб кетди. Айни пайтда ярашганмиз. Хозирда унинг оиласи бор яқинда фарзандли ҳам бўлди. Мени ҳам ўзимни оилам бор», — дейди Даврон Асқаров.

Аввалроқ Даврон Асқаров севган қизини қўлини сўраганлиги ҳақида, шунингдек, унинг тўйи бўлганлиги ҳақида хабарлар берилганди.