Янгиликлар

«Дадамни ўз қизига нисбатан совуққонлиги менга дарс бўлди» — Нигора Абдуллаҳанова

Ишонган икки инсонини асл юзини кўриб ҳам ярим йўлда ташлаб кетмаганини айтган

«Дадамни ўз қизига нисбатан совуққонлиги менга дарс бўлди» — Нигора Абдуллаҳанова

«Афандининг қизлари» гуруҳи вакилларидан бири Нигора Абдуллаҳанова ўз Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларига отаси ҳақида гапирди.

«Ўтган йили бу пайт қалбимда исён эди. Дадамни ёнларига қидириб борганимда, кейинги ҳафтада кўришамиз деб алдаверганларини алами билан яшаб келаётгандим. Ҳаётим остун-устун бўлаётганди. Ишонган икки инсонимни асл юзини кўриб ҳам, ярим йўлда ташлаб кетмадим. Яхши кўрганим учунмас, Аллоҳ йўлида ёрдам қилишга ҳаракат қилдим. Ўтган йили йиғламасдан ўтган тунимни эслолмайман. Жуда ҳам аълам қилганди, ҳеч ҳам айбим бўлмаган воқеалар деб товон тўлаш. Кўзинглар олдида озиб-тўзиб, умидим сўниб борарди. Лекин бекитиб кучим борича ишлардим. Боласини асролмагани учун ўз отасидан боласини ўзига айбни тўнкашни кўрдим.  Сени асрай олмаганим учун, бир марта ҳам хабар олмаганим учун, ‘эркаклар’ билан баробар ишлашга, курашишга, мажбур қилганим учун, болалигингни олиб қўйгиним учун кечир дейишни ўрнига айбловлар… Бу болага нисбатан энг катта хоинлик менимча. Лекин шунисига ҳам шукр дедим. Тирик, соғ, бахтли эканлар. Менга нисбатан бўлмаса ҳам, бошқа қизларига нисбатан яхши ота бўлиптилар», — дейди блогер.

Блогер ушбу воқеаларга бир йил бўлганини айтади.

«Бугун деярли эсимга келмоқда бўлган воқеалар. Ярам битиб кетди деёлмайман, лекин ковламасликни ўргандим. Жавоб келмас саволлар бермасликни ўргандим. Исён қилмасдан, Аллоҳдан сўрашни ўргандим. Дадамни ўз қизига нисбатан совуққонлиги менга дарс бўлди ва совуққонликни ўргатди. Қадримни билмаганларни шартта ўчириб, давом этишни ўргандим. Одамлар ёмон бўлиб олиш мумкинлигини тушундим. Содиқ дўст, ёр бўласанми, жонингни жабборга берасанми, одамлар мийясидаги муаммолар сабаб сенга ёмонлик қилиши, туҳмат қилиши, ўз мақсади йўлида босиб кетиши мумкинлигини кўрдим, ҳис қилдим ва унутишни ўргандим», — дейди Нигора.