Янгиликлар

«Дўстим сени тушларимда кўраман» — Шоҳрух

У мархум дўсти Жасур Рафиқов билан ёзишмаларини эълон қилди

«Дўстим сени тушларимда кўраман» — Шоҳрух

Собиқ «Уммон» гуруҳи аъзоси Шоҳрух оғир хасталикдан вафот этган Жасур Рафиқов билан эски ёзишмаларини ўз Instagram сторисида эълон қилди. Мархум дўсти кўп тушига кираётганини ҳам маълум қилди. «Худди тирикдайсан», — дейди хонанда.

Шунингдек, ёзишмаларда мархум Жасур Рафиқов Ҳиндистонга бориб даволанишни истамаётгани, барча умиди аввало Аллоҳдан ва ўзбекистонлик шифокорлардан эканини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, собиқ «Уммон» гуруҳининг аъзоси Жасур Рафиқов шу йилнинг 14 ноябрь куни оғир ҳасталикдан вафот этган эди. Яна бир аъзоси Зоҳид Рисқиев эса автоҳалокат туфайли икки ойлик кома ҳолатидан чиққан эди.

Аввалроқ Собиқ «Уммон» гуруҳи хонандаси Жасур Рафиқов вафот этгани хақида маълум қилинган эди.