Янгиликлар

Чеченка эри билан бир хил ўлчамдаги оёқ кийим кийишини маълум қилди

Чеченка асло бундан уялмаслигини ҳам таъкидлаб ўтган

Чеченка эри билан бир хил ўлчамдаги оёқ кийим кийишини маълум қилди

Блогер Чеченка YouTube’даги «Yashin TV» каналига берган интервьюсида 43-размерли оёқ кийим кийиши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Турмуш ўртоғим билан бир хил киямиз. Уларга агар оёқ кийим олмоқчи ёки совға қилмоқчи бўлсам, аввал ўзим кийиб кўриб, кейин сотиб оламан. Ҳатто савдо марказларидаги сотувчилар ‘синглим, бу эркаклар оёқ кийими’ деб айтишади ва кулиб, ҳалиям биламан, турмуш ўртоғимга оляпман деб қўяман», — дейди Чеченка.

У авваллари 43-размерли оёқ кийим кийишдан уялгани, ҳозир эса умуман бу ҳақда тортинмай айта олишини таъкидлаган.

«Авваллари ўртоқларим билан қаердадир йиғилсам, ‘мана бу оёқ кийим кимники? Намунча катта’, деб уялтиришарди. Лекин кўпчилик 43-ўлчамли оёқ кийим кийишимга ишонмайди. Аллоҳ берган оёқ… нима ҳам қилардим, энди шу гавдага шу ўлчамли оёқ кийим киймасам ҳам уятда», — дейди блогер.

Аввалроқ, Чеченка эри билан қандай танишганини айтиб берган эди.