Янгиликлар

«Чебурашка» «Аватар» фильмидан ҳам ўзиб рекорд ўрнатди

Комедия даромади 3,52 миллиард рубльдан ортди

«Чебурашка» «Аватар» фильмидан ҳам ўзиб рекорд ўрнатди

2023 йил 13 январда Россия кассаларидаги даромади бўйича «Чебурашка» фильми 3,52 миллиард рубльдан ошди. Бу ҳақда УАИС кинотеатрларида фильмлар намойиши ҳақидаги ахборот тизими сайтида маълум қилинди.

Режиссёр Дмитрий Дяченко томонидан суратга олинган оилавий комедия 3,51 миллиард рубль даромад олган Жеймс Кемероннинг «Аватар» фильмини ортда қолдириб, ички прокат тарихидаги энг юқори даромад келтирган фильм бўлди.