Янгиликлар

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Азиз Абдуҳакимовга Мустақиллик муносабати билан табрик йўллади

Мактубда Ўзбекистон туризм соҳасида тан олинган етакчи давлатлардан ҳисобланиши таъкидланган

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Азиз Абдуҳакимовга Мустақиллик муносабати билан табрик йўллади

Бутунжаҳон Туризм ташкилоти (UNWTO) бош котиби Зураб Пололикашвили Бош вазир ўринбосари – Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимовга Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан табрик йўллади.

Табрикда Ўзбекистон Бутунжаҳон туризм ташкилотининг муҳим ва ишончли ҳамкори, шунингдек, туризм соҳасида тан олинган етакчи давлатлардан ҳисобланиши таъкидланган.

«Ўзбекистон ҳукуматига туризмни ривожлантириш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдираман. Ташкилот Сизнинг туризм соҳасидаги ташаббусларингизни доим қўллаб-қувватлашга тайёр. Ўзбек халқига фаровонлик, Сизга эса мустаҳкам соғлик, Ватан равнақи йўлидаги масъулиятли фаолиятингизда муваффақиятлар тилайман», дейилади табрикда.

Шунингдек, UNWTO Twitter’даги саҳифасида ҳам бугунги тантана билан муборакбод этди.

«Бугун Ўзбекистон Мустақиллиги куни. 2023 йилда туризм олами UNWTO 25-бош ассамблеясида Самарқандда бирлашади», дейилади Twitter’да.