Янгиликлар

Бугун 7 январь туғилган кунини нишонлаётган машхурлар

Сиз севган санъаткорларнинг тавваллуд кунлари хақида

Бугун 7 январь туғилган кунини нишонлаётган машхурлар

Бугун барча учун севимли бўлган хонанда Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёданинг таваллуд куни. У 1989 йил 7 январь санасида туғилган. У 2007 йилдан буён фаол ижод қилиб келмоқда.
Собиқ «Афандининг қизлари» гуруҳи орқали барчага яхши таниш бўлиб улгурган актриса, блогер Нигора Абдуллаҳанова ҳам бугун 7 январь санасида ўзининг таваллуд кунини нишонлаётган машхурлардан бири.

«Эсла мени», «Раъно», «Кўзмунчоғим», «20 ёшда», «Занжирланган юрак» қўшиқлари муаллифи Хамдам Собиров бугун 35 ёшини қарши олди. Санъаткорнинг муҳлислари қўшиқ айтишдан ташқари бошқа хонандалар учун ҳам қўшиқ басталашини яхши биладилар. У бу йил туғилган кунига ўзига машина совға қилди.

Шунингдек, бугун композитор, аранжировкачи Дилмурод Маткаримов ҳам 7 январь санасида таваллуд топган. У Озодбек Назарбеков, Гулсанам Мамазоитова, Дилсўз, Баҳром Назаров, Феруза Жуманиёзова каби хонандаларнинг қўшиқларини яратган.