Янгиликлар

«Бу қоида ҳайвонларнинг қоидаси». Каниза туғилмаган боласига коляска сотиб олди

Унинг бу ишини обуначилари танқид қилган

«Бу қоида ҳайвонларнинг қоидаси». Каниза туғилмаган боласига коляска сотиб олди

Хонанда Каниза ўзининг Instagram саҳифасида сторисида туғилажак боласига каляска сотиб олганини кўрсатди. Бунга эса унинг кузатувчиларидан бири «туғилмаган бузоққа қозиқ қоқманг» дея изоҳ қолдирди.

Хонанда бунга жавобан: «Бу қоида ҳайвонларнинг қоидаси. Инсонларнинг орзу-ҳаваслари бўлади. Ёки сизларнинг оилаларингларда бола ҳайвон билан тенглаштириладими», — дейди хонанда.

Аввалроқ Каниза яна ЙПХ ходимлари билан жанжаллашганди.