Янгиликлар

«Бу йил мен учун жуда қийин бўлди» — Муниса Ризаева

Хонанда 2022 йилдаги ҳулосалари билан бўлишди

«Бу йил мен учун жуда қийин бўлди» — Муниса Ризаева

Таниқли ва севимли хонанда Муниса Ризаева Instagram саҳифаига ўтган 2022 йилда олган дарслари, хулосалари ҳамда янги йилга режалар тузиш хақида гапирди.
Шунингдек, у муҳлисларини Янги 2023 йил ҳилан табриклаб, нийятлар билдирди.

«Йил ўз ниҳоясига етмоқда, хулосалар қилиш ва келажак учун режалар тузиш вақти келди. Бу йил мен учун жуда қийин бўлди, қайта ўйлаш ва «қайта ишга тушириш» йили. Бу йил давомида мен бошдан кечириши мумкин бўлган барча салбий ҳис-туйғуларни бошдан кечирдим. Ва натижада мен кўп нарсаларни ўргандим. Йил охирига келиб мен хотиржам ва хафагарчиликдан халос бўлдим. Бу осон бўлмади, лекин мен уни муносиб натижалар билан якунладим. Йилнинг энг сеҳрли байрамида хонадонларингизда ўзаро тушуниш, илиқлик ва қувонч бўлишини чин дилдан тилайман. Сизга мустаҳкам соғлик, фаровонлик, тинчлик ва ҳамжиҳатлик тилайман!», — дея изоҳ қолдирган Муниса Ризаева

Аввалроқ хонанда ўзини бир неча марта ўлдиришга ҳаракат қилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, у бир йилда икки марта инсульт бўлгани ҳақида гапириб берганди. Хонанда тўйга неча пулга чиқишини aйтган эди. Шунингдек, у гардеробини кўрсатганди.