Янгиликлар

Брэд Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жолини судга берди

Бунинг сабаби маълум қилинди

Брэд Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жолини судга берди

Голливуднинг дунёга машҳур актёри Брэд Питт собиқ рафиқаси Анжелина Жолини судга берди.

Актёр Анжелина Жолини иккаласига тегишли бўлган франсуз «Chateau Miraval» вино заводини яширинча сотганликда айбламоқда, унинг харидори «Forbes» рўйхатига кирган россиялик тадбиркор Юрий Шефлер бўлиб чиққан.

Натижада, Брэд Питт актрисани судга берган ва даъво аризасида Жолини мулкнинг бир қисмини сотишда актёрнинг розилигини сўрамаганини ва ундан битим шартларини атайлаб яширганини айтган. У Шефлер виночилик заводини бошқаришга путур етказганини ҳам таъкидлаган. Актёр битимни бекор қилишни ва собиқ турмуш ўртоғини заводга етказилган зарарни тўлашга мажбурламоқда.

Аввалроқ Брэд Питт Жолини иккаласига тегишли бўлган мулкларнинг ярмини сотишга уринишда ва фитна қилганликда айблаган эди. Актёрнинг адвокати актриса Брэд Питтнинг мулкни тасарруф этиш ва ундан фойда олиш ҳуқуқини четлаб ўтгани ҳақида айтган. Суд жараёнларига масъул манбалар ҳам Жолининг ҳаракатларини салбий баҳолаган ва унинг Брэдга қилган ҳаракатлари ҳар доим қасос олиш мақсадида қилинаётганини айтган.

Аввалроқ Брэд Питт Анжелина Жоли билан ярашмоқчилиги ва бунинг сабабини айтган эди.

Бред Питт Анжелина Жоли билан ярашмоқчилиги ва бунинг сабабини айтди

Голливуд актёри Брэд Питт бошқа ҳеч ким билан муносабатда бўлмаслигини ва собиқ турмуш ўртоғи актриса Анжелина Жоли билан ярашиш орзуси борлиги ҳақида гапирди.

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 2014 йилда расман турмуш қурган ва бу вақтгача улар 10 йил бирга яшаб, олти нафар фaрзандни тарбиялаган. Учтаси жуфтликнинг ўз фарзанди, яна учтасини эса Анжелина Жоли асраб олган. Улар расман турмуш қургандан икки йил ўтиб, яъни 2016 йилда ажрашган.

Брэд Питт Анжелина Жоли билан совуқ муносабатда бўлишдан чарчаганини ва агар имкон бўлса фарзандлари сабаб актриса билан ярашиш нияти борлигини маълум қилган. У фарзандлари учун ҳамма нарсага тайёрлиги ҳақида ҳам айтиб ўтган. Уларнинг 20 ёшга кирган Мэддокс, 18 ёшли Пакс, 16 ёшли Захара, 15 ёшли Шайло, 13 ёшли Вивьен ва Нокс исмли эгизак фарзандлари бор. Ярашиш ҳақидаги хабарга Анжелина Жоли ҳали жавоб қайтармаган.

Ундан ташқари Брэд Питт Анжелина Жолини болаларидан фойдаланиб пиар қилишда айблагани ҳақида хабар берилган эди.

«У ўз болаларидан фойдаланади». Брэд Питт Анжелина Жолини пиар қилишда айблади«New York Post» газетасининг маълум қилишича, бу ҳолатга актёр Брэд Питт ҳам ўз муносабатини билдириб, унинг бу иши ҳақиқатдан ҳам пиар эканини таъкидлаган. Бироқ, маҳаллий нашрлар «Жоли ва Питтнинг фарзандлари жуда мустақил. Улар омма олдида чиқишни хоҳламайди ва уларни бунга мажбурлаб ҳам бўлмайди», деб изоҳ берган.

«Мен мукаммал она эмасман, ҳар куни кейинчалик хато бўлиб чиқадиган ишларимни англаяпман. Оила масаласида жуда қаттиққўлман»,— дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, Голливуднинг машҳур жуфтлиги 2016 йилда ажралган ва ҳали ҳам улар ўртасида низолар мавжуд. Анжелина Жоли судда ютиб чиққани боис ҳозирга қадар фарзандларини ўзи тарбияламоқда.