Янгиликлар

«Бошимга шунча нарса шу Instagram деб келди» — Севинчка

Блогер Instagram’ни ўчириб юборгиси келишини айтган

«Бошимга шунча нарса шу Instagram деб келди» — Севинчка

Блогер Севинчка ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначиларига мурожаат билан чиқди.

«Шу йилгача анча нарсалани бошимдан ўтказдим: қийинчилик , зулм ва ҳакозо, лекин Аллоҳим мени шунақа сабрли қиз қилиб яратган экан ва менга ёмонлик қилганларнинг ўзига Аллоҳим жазо бериб қўймоқда. Бу дунёда ёмон инсонлар бўлгани билан жуда яхши инсонларам ҳам кўп. Сизларни яхши кўраман, шунинг учун Instagram’га кираман. Бошимга шунча нарса шу Instagram деб келди, лекин мен ҳали ҳам сизлар биланман. Баъзида ўчирворгиларим келади. Одамларнинг гап-сўзидан, гийбатчилардан чарчадим, лекин мен сабрли қизман», — дейди блогер.

Аввалроқ Севинчка қамоқда ўтган кунлари ҳақида гапирганди.