Янгиликлар

Бонамур бўлажак эридан маҳрга нима сўрашини айтди

Блогер маҳрни шартини бузган куни ҳеч нарсага қарамай кетишини айтган

Бонамур бўлажак эридан маҳрга нима сўрашини айтди

Инстаблогер Бонамур ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири Бонамур турмуш ўртоғидан маҳрга нима сўрашини ёзиб, савол тарзида қолдирган.

«Ҳар доим сторисда сизларга Гелик, у-бу деб ҳазил қиламан. Аслида, бир оддий никоҳ узуги ва бутун умр мени ёнимда тоғ бўлишлини ва ҳеч қачон хиёнат қилмаслигини сўрардим. Чунки энг қўрқган нарсаларим шу. мман. Гелик ҳам бошқаси ҳам топилади, лекин мени ишочим, қадрим қайта топилмайдиган нарса», — дейди блогер.

Аввалроқ Бонамурнинг блогер Дониёр билан вальс тушган видеоси тарқалганди. Бундан олдин, Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилганди.