Янгиликлар

Блогер Севинчка уятсиз видеолар олгани учун қамалди (видео)

Аввалроқ унинг видеолари кузатувчилар томонидан танқидлар остига олинган

Блогер Севинчка уятсиз видеолар олгани учун қамалди (видео)

Ижтимоий тармоқларда блогер Севинчканинг одоб-ахлоқ қоидаларига зид равишда тасвирга олинган видеоси  тарқалиб, кенг муҳокамага сабаб бўлганди.

Маълум қилинишича, 2022 йил 11 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Миробод туман судида 21  ёшли блогер Севинчкага оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилган. У Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) да назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир этган деб топилган.

«Иш ҳужжатларига кўра фуқаро Н. У. нинг Миробод тумани ИИО ФМБ бошлиғига ёзган ариза юзасидан ўтказилган текширув натижасида С. С. ижтимоий тармоқларда одоб-ахлоқ қоидаларига зид бўлган ўзининг иштирокидаги видео ва расмларни жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жойлаштириб, жамоат тартибини бузиб, фуқароларнинг ўринли эътирозларига сабабчи бўлган», — дейилади шаҳар судлари ахборот хизмати хабарида.

Суднинг қарори билан Севинчкага 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Ушбу қарор устидан қонунчиликда белгиланган тартиб ва муддатда Тошкент шаҳар судига апелляция шикояти берилиши  маълум қилинган.