Янгиликлар

Блогер Паризода Усмонова ҳижобга кирди

У Instagram саҳифасида рўмол ўраган суратини жойлади

Блогер Паризода Усмонова ҳижобга кирди

«Қалб роббисига таслим бўлди. Нақадар гўзал мағлубият», — дейди блогер ўзининг Instagram саҳифасида қолдирган изоҳда.

Шу билан бирга саҳифасидаги stories’да обуначиларига раҳмат айтган.

«Рахмат ҳаммага, мен сизлардан кутмаган эдим бунақа ижобий реакция билдиришингларни», — деб қолдиради Паризода.

Бундан олдин, актириса ва блогер You Tube’даги «Yashin Тv» лойиҳасида берган интервьюсида қачон рўмол ўраш нияти бор эканлигини айтган эди.

«Турмушга чиқиб, ҳижобга кириш ниятим бор. Фақат болаларимнинг ўқиш, яшаши учун зўр шароит қилиб берганимдан сўнг, барча шароитимни имкон даражасида яхшилаб бўлгач, ҳижобга кириб, кейин барини йиғиштираман», — деган у.

Эслатиб ўтамиз, бундан олдин Сардор Таировнинг хотини ва хонaнда Дилдора Ниёзова ҳижобга киришига нима сабаб бўлганини айтганди. Бундан ташқари Феруза Норматова, хонанда Дилсўз, Муқаддас Саьдуллаевалар ва блогер Озод Ҳуррамовнинг онаси ўз туғилган кунида ҳижобга кирган.

Бунлан ташқари, актриса Фарангиз Холиқова ҳижобини ечган. Унинг бу иши обуначилари томонидан салбий кутиб олинди ва Фарангиз ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарди.