Янгиликлар

Блогер Чеченка асл исмини айтди

У хатто Instagram никидаги ном билан чақиришса қаршимаслигини билдирган

Блогер Чеченка асл исмини айтди

Блогер Чеченка You Tube’даги «Yashin Tv» каналига берган интервьюсида асл исми қанақа эканлиги ҳақида гапирган.

«Олдиндан Зарина исмини жуда ҳам яхши кўрганман. Катта бўлсам, эрким ўз қўлимда бўлганида исмимни ўзгартираман деб ният қилардим. Лекин ўзгартира олмадим. Барибир ота-онам қўйган исмда қола қолай дедим. Шу сабабли Гулзода деб ҳам чақиришади. Бурним узунроқ бўлгани учун мени чеченистонлик қизларга кўп ўхшатишади. Шунинг учун, Instagram’ни шу ном билан юритаман. Яъни ‘Чеченка’, ҳатто бу никни ўзгартириш нияти ҳам бор эди. Бироқ, Cоcа-cоlа ҳам ўз номини ўзгартирса Cоcа cоlа’лиги қолмаганидек, менинг ҳам худди шу номда қолгим келди. Лекин бу ўзимга ёқади»,— дейди блогер.

Блогерга уни уччала: Гулзода, Чеченка, Зарина исмларида чақириш ёқади ва уларнинг ҳар бирига ўзининг исмидек муносабат билдиради. Шунингдек, унга бу исмларда  мурожаат қилишса, қарши эмаслигини айтган.

Аввалроқ, Чеченка эри билан қандай танишгани ҳақида айтиб берган эди. Бундан ташқари Чеченка эри билан бир хил ўлчамдаги оёқ кийим кийишини маълум қилган эди.