Янгиликлар

«Биринчи мартда уларсиз, бу кунни ўтказаяпмиз» — Муқаддас Саъдуллаева

Актриса отасини хотирлади

«Биринчи мартда уларсиз, бу кунни ўтказаяпмиз» — Муқаддас Саъдуллаева

Актриса ва блогер Муқаддас Саъдуллаева Instagram саҳифаси орқали 18 ноябрь, мархум отаси Лутфулла Саъдуллаевнинг туғилган куни эканлигини маълум қилди. Агар санъаткор хаёт бўлганида 83 ёшини қаршилаган бўлар эди. Муқаддас Саъдуллаева отаси хақидаги хотирларини эслаб уларни видеоларини саҳифасига жойлади.

Маълумот ўрнида, Лутфулла Саъдуллаев 1940 йил 18 ноябрда туғилган ва 2022 йилнинг 20 апрелда вафот этган эди.

«Oтажоним 1940-йил 18 декабрь куни отажоним Тошкент шахрида таваллуд топганлар. Хар доим самимий, хар доим хақиқатпарвар, хаммага ёрдам қўлини чўзишдан чарчамайдиган хақиқий олийжаноб, мард инсон бўлганлар. Хар йили таваллуд кунларида, уйда бўлмай, шифохонага ётиб олардилар, сабаби туғилган кун қилиб хаммани овора қилишни хохламасдилар. Жудаям камтар инсон эдилар. Ушбу видеодаги Бу сюрпризни 2020-йил 18 — декабрьда ташкиллаштиргандим. Ўша йили нимадур сабаб уйда бўлгандилар ва биз бу вазиятдан унумли фойдалангандик. Отажоним жудаям хурсанд бўлгандилар. Бугун уларни қаттиқ соғиндим, энди биринчи бор уларсизмиз. Ота онангизни борларида кўпроқ қучоқланг, мехрларига тўйинг, уларни асраб ардоқланг», — дея изох қолдиради актриса.

Аввалроқ актриса эри билан ярашгани ҳақида маълумот берилганди.