Янгиликлар

«Бир кун келиб бу қўшиқни ижро этаман деб ўйламаган эдим» — Зиёда

У мухлисларига янги қўшиқ тақдим этди

«Бир кун келиб бу қўшиқни ижро этаман деб ўйламаган эдим» — Зиёда

Хонанда Зиёда ўзининг Instagram саҳифаси орқали муҳлисларига янги қўшиқ тақдим этиши хақида ҳабар берди. У Ўзбекистон халқ артисти Озодбек Назарбековнинг «Она» қўшиғини қайта куйлаган.

«Бу қўшиқни жуда ҳам яхши кўрар эдим. Лекин хеч ҳам ҳаёлимга келмаган эди, бир кун келиб шу қўшиқни ижро этишим. Бугун ‘Она’ қўшиғини куйлаганимдан бахтлиман. Қўшиқни устозимиз Озодбек Назарбеков маромига етказиб ижро қилганлар. Катта ташаккур айтаман, агар камчиликлари бўлса олдиндан узр сўрайман», — дейди Зиёда.

Аввалроқ Зиёда «тош давридаги» суратини кўрсатган эди.