Янгиликлар

Бахриддин Чустий Тошкентдаги халқаро туризм ярмаркаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Уч кун давомида 10 дан ортиқ ошпазлар, қандолатчилар, барменлар ва баристалар маҳорат дарслари ўтказади.

Бахриддин Чустий Тошкентдаги халқаро туризм ярмаркаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди

Ўзбекистонлик таниқли ошпаз Бахриддин Чустий Тошкентда бўлиб ўтаётган халқаро сайёҳлик ярмаркаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Чустийнинг таъкидлашича халқаро сайёҳлик бозорида Ўзбекистон энг машҳур ошпазлари иштирокида маҳорат дарслари ташкил этилган. Уч кун ичида 10 дан ортиқ ошпазлар, қандолатчилар, барменлар ва баристлар маҳорат сабоқларини ўтказмоқда.

«Ўйлайманки, бу каби тадбирларимиз Ўзбекистонда гастрономик туризмни ривожлантириш ва юксалтиришга хизмат қилади. Халқаро тажрибада бундай тадбирлар кўп – мамлакатимизда бундай халқаро ярмарканинг ташкил этилгани қувонарли. Шу пайтгача ўзбек ошхонасини бошқа мамлакатларда ҳам намойиш этишга ҳаракат қилдик ва унинг мамлакатимизда ҳам ўтказилаётганидан хурсандмиз», — деди у.