Янгиликлар

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг суратга олиш жараёнлари бошланди (видео)

Фильм «Ўзбекфильм»нинг янги павильонида суратга олинмоқда

«Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг суратга олиш жараёнлари бошланди (видео)

«Ўзбекфильм» Киноагентлиги «Баҳодир Ялангтўш» тарихий фильмининг суратга олиш жойидан лавҳаларни тақдим этди.
Унда Самарқанд Регистони таркибига кирувчи «Шердор» ва «Тиллакори» мадрасаларини қурган шахс ҳақида ҳикоя қилинади.
Суратга олиш ишлари «Ўзбекфильм» киноконсернининг янги панорамали павильонида олиб борилмоқда.
Фильмга Жаҳонгир Ахмедов режиссёрлик қилмоқда.

«Технология битта павилоннинг ўзида юқори сифатли тасвирни олиш имконини беради. Қимматбаҳо декорациялар ўрнига саҳнанинг орқа томонига керакли атмосферани тўлиқ етказиб бера оладиган йирик чоксиз LED панеллар ўрнатилди. Натижада виртуал оламнинг юқори сифатли тасвири экранда акс эттирилади ва оператор камерасига ҳеч қандай қийинчиликларсиз боғланади», — дейилади агентликнинг хабарида.