Янгиликлар

Азода нега қўшиқ куйлашини айтди

Шунингдек инсон қандай қилиб орзуга етиши мумкинлигини айтган

Азода нега қўшиқ куйлашини айтди

Блогер Азода ўз Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчиларига асл қўшиқ куйлашининг сабабини айтиб ўтган.

«Асли қўшиқ куйлашим-онам учун бошланган. Онамни энг бахтли аёл қиламан деганман. Онамнинг орзулари уйли бўлиш эди. 2012-йилдан бери уйсиз эдик. Ва орзуларимдан бири бу жуда катта қилиб туғилган кунлари билан табриклаш эди ва бу орзуни ҳам амалга оширдим», — дейди блогер.

У онаси уч йил оиласи учун Корея давлатида ишлагани ва шунча давр мобайнида уларни кўрмаганини айтади.

«Ижод қилардим, лекин онам йўқ эдилар. Инсон нимага эришмоқчи бўлса чин дилдан хоҳласа, ибодат қилса, уни албатта Аллоҳ эшитади. Биз инсонлар қанчалик шукр қилсак, шунчасига эришамиз. 22 ёшимдан озми-кўпми ўзимни ютуқларимга эришиб келмоқдаман. Бундан ўзим ҳам, оилам ҳам ва албатта сизлар ҳам мен билан фахрланасизлар», — дейди Азода.

У инсон қилган ишни инсон қилишини айтади.

«Нега менда ўхшамаяпти, шароитим, пулим, ишим йўқ деб нолиманг. Бунинг бари синов, шу синовдан шукр, сабр ила ўта олсангиз, марра сизники. Аллоҳ тайёрлаб қўйган туҳфалар бисёр», — дейди блогер.

У инсонлар доим ҳавас билан қарашини, чин дилдан ният қилса бари ушалишини ёзади. Шу билан бирга, дуо қилиб, садақа, ёрдам бериб туришса аста-секинлик билан ажрини кўришларини, шунингдек бу беш кунлик дунё учун нолимасдан яшашларини сўраб ёзади.