Янгиликлар

Азода мухлисидан совға олди

Кичкина совға бўлса ҳам бу уни қувонтирганини айтган

Азода мухлисидан совға олди

Блогер Азода Самарқандга ижодий сафар чоғида мухлислар уни ижобий қаршилаган. Улардан бири блогерга юмшоқ ўйичоқ совға қилди.

У бунга раҳмат айтиб, унга ёзилган хатни кўрсатди.

«Меҳрибон, оилапарвар, иродаси кучли қиз, бу совға арзимаган нарса, лекин кўриб юзингиз кулган бўлса, жуда хурсандман. Сизга ҳозир ҳавас қилиб юрган инсонлар бир кун келиб сизга ҳавас қила оладиган бахт тилайман», — деб ёзилган.

Бундан олдин, Азода рад жавобини берган сирли ошиғи унга ҳалиям совға бераётгани ҳақида маълумот берилганди. Унга Мистер Хʼдан совға келганди. Мистер Х унга туғилган куни муносабати билан гул жўнатган. Лекин бу биринчиси эмас. Бундан олдин ҳам Азодага кўп бора гул келган.