Янгиликлар

Азиза Ёқубова эрини хиёнатда ушлаб олди

У фарзандларининг энагаси билан эрининг муносабати хақида билиб қолганини айтди

Азиза Ёқубова эрини хиёнатда ушлаб олди

Таниқли актриса ва блогер Азиза Ёқубова, собиқ эри ва ноябрь ойидан бери қўлида фарзандларига энагалик қилиб юрган қиз билан муносабатлари хақида билиб қолди. Бу хақида у Instagram сахифасида маълум қилди.
Актрисанинг айтишича, улар Азиза Ёқубова уйда йўқлигида яширинча учрашиб юришган. Шунингдек, актриса ярашмаётганлиги учун икки боласи ва ҳаёти билан таҳдид қилаётган эрини ички ишлар ходимлари қўлига топширишини айтди.

«Ҳаммага раҳмат, мен ҳақимда қайғураётганлар. Ҳар биттангизни ёзганиларни ўқияпман. Лекин ҳозир жавоб ёзадиган аҳволда эмасман. Бориларга шукр ҳаммангларни. Маслаҳатилар учун ҳам раҳмат. Мени эзиляпти, севади деб хато ўйламанглар, мен ундан қутулганимга шукр қиламан. Аллоҳнинг ўзи мени ёмон инсонлардан ҳимоя қиляпти. Бу ҳимояни мен яна бир бор ҳис қилдим. Алҳамдуллилаҳ, Аллоҳим, ўзинга шукрлар бўлсин», — дейди акриса.

Шу билан бирга у энагаси ва собиқ эри ҳақидаги гапларни ҳам очиқлади.

«Яқинда уйимга энага олган эдим. Собиқ эрим билан икки кун олдин лифтга чиққанида орқасини ушлаганини, иккаласи бир-бирига бошқача қараганини кўрдим. Ўша кундан бери кузатдим. Уйимдаги камерани очдим. Бир бирига клей. Энг қизиғи мен кетганимда уйимга келиб юраркан. Бугун шайтонсифат собиқ эримни реклама профилида ёзишганини ушаб олдим. Эримку майли, Аллоҳдан қўрқмаган, лекин бировни нон тузини еётган, бировни уйида ишлаб пул топаётган Наманган вилояти Янгиқўрғон тумани Истиқлол ҚФЙ, Ибрат МФЙ, Навқе 9 да яшовчи Мамажонова Ойдинхонни виждонига қойил қолдим. Смсларни ўқиб ёқа ушладим. Қиз бола номи билан бировни оиласига кириб нон тузини еб харомхўрлик қилган иккита шайтонни Аллоҳга кифоя қилдим. Мени икки боламни уволи урсин. Мен аллақачон юрагимдан ўчирганман. Энди келиб менга зўравонлик қилиб, боламни баҳона қилиб қадамини босса, қонунан чора кўраман. Уйимдан чиққан нарсаларни, Ойдинхон олиб берган баклажкаларни экспертизага топшираман. Хар гал ярашмасам иккита болам ва ҳаётим билан таҳдид қилаётган ифлос соҳта домла қиёфасидаги махлуқдан қонуний химоя сўриман. Бировни нонини еб, уйида яшаб, ойлиб эри билан ўйнашиб юрган қиз, аёлларни тарбия берган ота-онасига минг ланат бўлсин. Шу кунларда никоҳ ўқитайлик деб қўймаётган кўзбўямачидан Аллоҳ яна бир бор химоя қилди. Хар доим ўғлини бахонаси билан яшаган ноинсоф энди қадамини босиб кўрсинчи», — дея ёзиб қолдирган Азиза Ёқубова.

Аввалроқ Азиза Ёқубова собиқ эри билан муносабатлари ҳозирда қандай эканини айтган эди.  Шунингдек, Азиза Ёқуванинг собиқ эри уни мажбурлаб машинага солиб, олиб қочган.