Янгиликлар

Азиза Ёқубова эри билан бугунги кундаги муносабати қандайлигини айтди

Унга бу саволни кузатувчилари берган

Азиза Ёқубова эри билан бугунги кундаги муносабати қандайлигини айтди

Актриса Азиза Ёқубова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида кузатувчилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири унинг эри билан бугунги кунда алоқаси қандай эканлиги ҳақида сўради.

«Бу инсон ўзи ҳам тинч яшамайди, мени ҳам тинч яшагани бермайди. Энди ўзимга келганимда келиб, нимадирлар қилиб, жанжал қилиб кетади доим. Ўрганиб ҳам кетдим бу қилиқларига. Охири нима бўлишини билмайман. 3-4 кун олдин ёзаётган эдинглар, бир ҳафтадан бери эрингиз маҳаллангизда юрибди сторис олиб, эҳтиёт бўлинг, деб ёзган экансизлар. Маҳалламда пойлаб ўтирган эканлар. Ўғлим кўриб дада деб югуриб борди. Бу иккаласини кўриб битта кино олса бўларди», — дейди актриса.

Шунингдек актриса турмуш ўртоғи билан ўзаро келишиб олганини айтади.

«Хуллас, келишиб олдик болани хоҳлаган пайтда олиб кетишларига», — дейди актриса.

Аввалроқ актриса Азиза Ёқубованинг машинаси ботқоққа ботиб қолганди.