Янгиликлар

«Қаттиқ яхши кўриб юбориш керакмас экан». Жасжан аёлининг вафоти ҳақида гапирди

Унинг тушкунликдан чиқиши осон бўлмагани ҳақида айтган

«Қаттиқ яхши кўриб юбориш керакмас экан». Жасжан аёлининг вафоти ҳақида гапирди

Блогер Jasjan YouTube’даги «Yashin tv» каналида берган интервьюсида аёлидан ажралиб қолгани ҳақида гапириб берди.

«Мен жуда кўп ўйладим, қаттиқ яхши кўрганим учун балки Аллоҳ мендан уни тортиб олгандир. Бундан 6 ой олдин аёлим вафот этди. Биламан бундан сиқилишдан фойда йўқ. Бўйида фарзанди бор эди. Ётиб олиб турли хил маърузаларни эшитардим. Ҳаёт давом этмоқда. Лекин бу вазиятдан чиқишим жуда қийин бўлди. Унинг ҳаққига доим дуо қиламан», — дейди блогер.

Унинг айтишича бундай пайтда йигит бола кучли бўлиши керак.

Аввалроқ Жасжан аслида уришқоқ инсон эмас эканлиги ҳақида маълумот берилганди.