Янгиликлар

«Қаттиқ қўл бувим санъаткор бўлишимни истамаган» — Шаҳзода Муҳаммедова

Бувиси Шаҳзода кинода ўйнагани учун машинасини олиб қўйганини айтган

«Қаттиқ қўл бувим санъаткор бўлишимни истамаган» — Шаҳзода Муҳаммедова

Актриса, дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида нега бувиси ҳақида кўп гапиришининг сабабини айтди.

«Ўйлашингиз мумкин нега нуқул фақат бувисини гапиради, ота-онасини эмас дейишингиз мумкин. Сабаби мен кичкиналигимдан бувим билан ухлар эдим, укам эса ота-онам билан. Болалигимда мактабдан чиқиб, ишшхоналарига борар эдим. Ҳаётимдаги энг унутилмас воқеалар бувим билан боғлиқ. Жуда қаттиқ қўл, оғир характердаги буви бўлганлар», — дейди актриса.

«Аммо бизни энг яхши мактаб, колледж, унверситетларда ўқитганлар. Энг биринчи автомобилимни олиб берган аёл ва atelier’ни очиб берган ҳам шу бувим. Аммо кинода уларга айтмасдан рол ижро этганим учун машинамни олиб қўйиб, жазо сифатида сотиб юборган ҳам шу қаттиқ қўл бувимлар», — дейди Шаҳзода Муҳаммедова.

Шунингдек актрисанинг бувиси унгага шарт қўйиб, ёки кинони ёки машинани танлаши кераклигини айтганда, актриса санъат соҳасини танлаганини ёзади. Ўша пайтда севган касбини танлаб тўғри қилганини, кейинчалик эса гонорар ва atelier’идан тушган фойдага Nexia русумли мошина олганини айтади.

Аввалроқ Шаҳзода Муҳаммедова онаси билан муносабати қандайлигини очиқлаганди.