Янгиликлар

«Арзон пиар ортидан хайп қилади». Райҳон Зара Ширинованинг гапига жавоб қайтарди — фото

У бу ҳақда Instagram саҳифасида ёзиб қолдирди

«Арзон пиар ортидан хайп қилади». Райҳон Зара Ширинованинг гапига жавоб қайтарди — фото

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Райҳон Ғаниева Instagram саҳифасида бошловчи Зара Шириновнинг хонанда турмуш ўртоғини бошловчидан рашк қилиши ҳақидаги гапига муносабат билдирди.

Хонанда одамлар арзон пиар орқали ўзини хайп қилишини айтди. У мана шундай пиар қилиш инсоний муносабатлардан, ор-номус ва инсон шаънидан устун эмаслигини таъкидлади. Райҳоннинг сўзларига кўра, одамларга машҳурлик керак бўлса ўзининг ижоди, меҳнати орқали эришиши керак. Шунингдек, у кимнингдир ҳисобига машҳурликка эришмаслик кераклигини айтди.

«Нима учун одамлар арзон пиар ортидан хайп қилади? Наҳотки у инсоний муносабатлардан устун бўлса? Наҳотки ор-номус, инсон шаъни ҳеч қандай қийматга эга бўлмаса? Наҳотки бир неча обуначини деб, бошқа инсонни камситиш мумкин бўлса? Наҳотки, инсонларга мана шундай машҳурлик керак бўлса? Нега машҳурликни ўз меҳнати ва ижоди билан қўлга киритиш мумкин бўлмаса? Нима учун кимнингдир ҳисобига машҳурликка эришилиши керак?», — дейди хонанда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Зара Ширинова интервьюларининг бирида Райҳон турмуш ўртоғини ундан рашк қилишини айтганди. Шунингдек, у ҳозирда хонанда билан гаплашиб олиб, муносабатларга ойдинлик киритганини таъкидлаганди.