Янгиликлар

«Аллоҳдан ҳеч кимга бунақа бўлишини тиламайман». Камола Ортиқова эрининг аҳволи ҳақида гапирди

Унинг айтишича, хонанданинг ҳар куни эрининг ёнида ўтади

«Аллоҳдан ҳеч кимга бунақа бўлишини тиламайман». Камола Ортиқова эрининг аҳволи ҳақида гапирди

Хонанда Камола Ортиқова ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида эрининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

Унинг айтишича, хонанданинг ҳар куни эрининг ёнида ўтади. Камола эрининг аҳволи ҳали ҳам стабиль ҳолатда: ёмонлашмаган ва ўзига келмагани, хали ҳам сунъий нафасда эканлигини ёзган. У кузатувчилардан турмуш ўртоғини дуо қилишларини сўради.

«Сизларнинг дуоларинг билан Аллоҳ мўжиза кўрсатади деб умид билан, ҳар куни уйғонамиз лекин роса қийналяптилар буни фақат врач, ҳамширалар ва биз кўряпмиз. Сизлар ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсизлар. Кимдирлар эса шу ўлим билан олишаётган инсоннинг орқасидан фойдаланиб, просмотр йиғяпти. Аллоҳдан ҳеч кимни бунақа бўлишини тиламаймиз. Ўз нафсини ўйлаб юрганлар, ҳаммасини Аллоҳ кўриб, билиб турибди», — дейди Камола.

Бундан олдин Камола Ортиқова эри Зоҳиднинг бегона қизлар билан тушган видеосига изоҳ берганди.