Янгиликлар

Алишер Ботиров ролларига аёлининг муносабати қандай эканини айтди

«Санъат фидоийлик талаб қилади», — дейди у

Алишер Ботиров ролларига аёлининг муносабати қандай эканини айтди

Актёр, «Миллион» жамоасининг аъзоси Алишер Ботиров концертдаги ролларига турмуш ўртоғининг муносабати ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, бундай ролларга турмуш ўртоғи яхши муносабатда бўлмайди. Бироқ Алишер Ботиров бу масалада жанжал бўлмаганини таъкидлади. Шунингдек, актёр ҳазиллар ёзилган пайти кимнинг персонажига тўғри келишини айтди.

«Менимча ҳар қандай аёл бу нарсага яхши муносабатда бўлмаса керак. Ролим, ўзимнинг чиқишим, одамлар шу нарса орқали қабул қилади дейман. Мисол учун, қайсидир юморни ўзининг персонажи бор. Ҳазиллар ўртага ташланганда, ўзи аниқ бўлади қайси персонажга қайси ҳазил тўғри келиши. Барибир яхши қабул қилмайди, лекин бу саҳна. Бу борада жанжал бўлмаган. Лекин нимага бундай қилдингиз? Менга ёқмади деган гаплар бўлади. Санъат фидоийлик талаб қилади», — дейди актёр.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, «Миллион» жамоасининг номини ким қўйгани ҳамда жамоа аъзолари билан содир бўлган бахтсиз ҳодиса ҳақида хабар берилганди.