Янгиликлар

Актриса Зара Ғаниева ҳижобга кирди

У туғилган кунида рўмол ўраган

Актриса Зара Ғаниева ҳижобга кирди

Журналист сериали орқали барчага таниш бўлган актриса Зара Ғаниева туғилган кунида ҳижобга киргани ҳақида ўз Instagram саҳифасида эълон қилди.

«Ассалому Алайкум Раҳматуллоҳи барокот. Мен бугун қайта туғилдим. Бугун мен яратган Аллоҳга шукроналар келтириб ва иймонлик бўлиб, муслима аёл либосини бутун ҳаётим давомида, авратимни ёпиб фақат Аллоҳни севиб яшашга қарор қилдим. Ҳаёт йўлимда ҳар хил жумбоқларга рўбаро бўлдим, ҳар хил инсонларни кўрдим, лекин Аллоҳ олдида берган ваъдамни бугун амалга ошираман, чунки Аллоҳ мен сўраган нарсани берди. Мен эса унга амал қилишим лозим, Аллоҳ ҳаммамизни дилимизга иймонликни солсин», — дейди актриса.

Шунингдек, актриса постига изоҳ ҳам қолдирган.

«Аллоҳ ҳар бир муслима аёлларни дилига иймон солсин ва иймонимиздан айирмасин. Мен бу либосни кийиб ўзимни жуда бошқача ҳис қилдим. Янги туғилгандай бўлдим. Ҳаммамиздан Аллоҳ рози бўлсин», — дейди Зара Ғаниева.

Шунингдек, Зара Ғаниевани актриса Суғдиёна Азимова бу муносабат билан табриклаган.

Аввалроқ, Блогер Паризода Усмонова, Хонанда Дилсўз, Дилдора Ниёзовалар ҳижобга киришигани ҳақида маълумот берилганди. Бунлан ташқари, актриса Фарангиз Холиқова ҳижобини ечган. Унинг бу иши обуначилари томонидан салбий кутиб олинди ва Фарангиз ҳижобини ечганини танқид қилганларга жавоб қайтарган.