Янгиликлар

Актёр Ойбек Сангин нега бундай номда юришини айтди

Унга бундай тахаллусда юриш ёқишини айтган

Актёр Ойбек Сангин нега бундай номда юришини айтди

Актёр Ойбек Сангин «Yashin Tv» каналида берган интервьюсида нега бундай номда юришининг сабабини очиқлади.

«Кўплар сўрашади нега Сангин деб. Туғилган пайтимда исмимни Сангин деб қўйишган. Бу форсчадан олинган бўлиб, тош деган маънони англатади. Ота-онам оғир исм, ҳаёти қаттиқ қийинчиликларда ўтмасин деб, Ойбек исмига алиштиришган.

Лекин унга бу иккала исми ҳам жуда ёқишини айтади.

«Катта бўлганимдан кейин, менга асл исмим қанақа эканлигини айтишган ва бу исм менга ёққан. Кейин бу исмимни ҳам ўзимга тахаллус қилиб олганман», — дейди Ойбек.