Янгиликлар

Актёр Маъруф Отажонов Туркияда қанча гонорар олганлигини очиқлади (видео)

У актёрлик орқасидан дунё кезаётганини ҳам таъкидлаб ўтди

Актёр Маъруф Отажонов Туркияда қанча гонорар олганлигини очиқлади (видео)

Ўзбек киноларидаги салбий роллари билан барчага таниш бўлган актёр Маъруф Отажонов «Омон-омон» кўрсатувида берган интервьюсида турк сериалидаги ижроси учун қанча гонорар олаётганини айтди.
У хозирда, Турк кино ижодкорлари томонидан суратга олинаётган «Курлуш Усман» сериалида «Гаихатун» — Чингизхоннинг невараси ролини ижро этаётгани айтди.

«Актёрлик санъати орқали, дунёни кўрдим: Италия, Венеция, Англия, Франция қолмади. Хозирги кунда Туркияда суратга олинаётган «Курлуш Усман» сериалида жуда бир салобатли роль Чингизхоннинг невараси «Гаихатун» роли 1239 йилларга тўғри келади бу. Турк халқи учун кимман? Кечагина борган одамман ўзларини таклифи билан. Катта машиналар ўтаётиб тўхтаб ўзимни исмим билан чақириб бирга расм тушишни сўрашади. У ерда гонорарни қилган меҳнатимдан кўпроқ оламан», —дейди актёр.