Янгиликлар

Актёр Даврон Асқаров фарзанд кутаётганини эълон қилди

Аёли унга Instagram историясида маълум қилган

Актёр Даврон Асқаров  фарзанд кутаётганини эълон қилди

Кўпчиликка «Қодирхон» сериалидаги роли билан яхши таниш бўлган Даврон Асқаровга турмуш ўртоғи илк маротаба ота бўлиши ҳақида айтди.
Маълум бўлишича, аёли унга «Тез орада ота бўласиз» дея Instagram историясида маълум қилган. Актёр эса ўз сторисида “Алҳамдуллиаҳ” деб ёзиб қолдирган.

Аввалроқ Даврон Асқаров севган қизини қўлини сўраганлиги ҳақида, шунингдек, унинг тўйи бўлганлиги ҳақида хабарлар берилганди.