Янгиликлар

«Қайси юз билан отам нима сабаб вафот этганини сўрайсизлар» — Мадина Тожибоева

У отаси ҳақидa энг кўп бериладиган саволларга жавоб қайтарди

«Қайси юз билан отам нима сабаб вафот этганини сўрайсизлар» — Мадина Тожибоева

Машҳур сўз устаси Ҳожибой Тожибоевнинг кенжа қизи Мадина Тожибоева «Yashin Tv» You Tube каналига отаси қандай вафот этганлиги ҳақида очиқлади. У бу саволлардан ва нотўғри фикрлардан тўйиб кетганлигини яширмади.

«Қайси юз билан, мени олдимга ботиниб келиб отангиз нима сабабдан ўлган, эшитишим бўйича отангизни ўлдириб кетишган экан шу хабарлар ростми деб  сўрайсизлар. Агар отамни кимдир ўлдирган бўлганида, қасддан нимадир бўлганида, биз нима қилиб юрибмиз Ўзбекистонда? Бизни ҳам йўқ қилишлари керак эди-ку унда. Отам жигар церрозидан вафот этганлар. 2008 йилнинг ҳар бир куни эсимда. Отам ҳатто юролмайдиган ҳолатга тушиб қолган, эрталабгача онам отамни оёқларини босиб чиқардилар, мен эшитиб турардим қандай оғриқдан азоб чекаётганликларини. Уйдан оҳирги мартда шифохонага чиқиб кетаётган пайтлари оҳирги сўзлари ‘ойинги ҳафа қилманглар, ҳоп мен эртага қайтиб келаман ойингдан сўраб оламанʼ деган эдилар», — дейди Мадина Тожибоева

Аввалроқ Ҳожибой Тожибоевнинг қизи хонанда йигитга турмушга чиқаётганини маълум қилганди.