Янгиликлар

«Айримларга ўхшаб ўранишим учун эрга тегишим шарт эмас» — Бонамур

Блогердан турмушга чиққанидан сўнг ҳижобга кириш нияти борми-йўқлигини сўрашган

«Айримларга ўхшаб ўранишим учун эрга тегишим шарт эмас» — Бонамур

Инстаблогер Бонамур ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида обуначилари билан савол-жавоб ўтказди. Кузатувчиларидан бири Бонамур турмушга чиққанидан кейин кўпчилик блогерларга ўхшаб ҳижобга кириш нияти борми-йўқлиги ҳақида сўраган.

«Ажойибсизлар. Биринчидан, мен ҳамма қилган ишни қилмайман. Иккинчидан, ўранишим учун эрга тегишим шарт эмас. Учинчидан рўмол ўрашни маъсуляти жуда катта. Ўраш учун инсон ҳар томонлама тайёр туриши керак, фақат тана томондан эмас, балки бунга қалб ҳам тайёр бўлмоғи шарт. Ҳар томонлама маъсулятни бўйнимга олиб бўлганимдан кейингина, ана ўшанда худо хоҳласа ўранаман. Ҳозирча тайёр эмасман», — дейди блогер.

Аввалроқ Бонамур бўлажак эридан маҳрга нима сўрашини айтган.  Ундан олдин Бонамурнинг блогер Дониёр билан вальс тушган видеоси тарқалганди. Бундан олдин, Бонамур ёқтирган инсони борлигини маълум қилганди.