Тест, Янгиликлар

«Қайнонамга аччиқ қилиб озганман» — Чеченка

У ҳеч қандай операцияларсиз озганини айтган

«Қайнонамга аччиқ қилиб озганман» — Чеченка

Блогер Чеченка YouTube’даги «Yashin TV» каналига берган интервьюсида қайнонаси сабаб 30 килограммгача озганини айтиб берди.

«Мен ҳеч қачон ошқозонимни операция қилдирмаганман. Aгар операция қилдирганимда Instagramm’даги сторисимда овқат танаввул қилиётган видеоларимни жойламаган бўлардим. Ошқозонини операция қилдирган одам ҳеч қачон унча овқат ея олмайди, узоғи икки қошиқгина юта олади холос. Мен тўғри йўл билан озганман ва ҳеч қандай операцияларсиз. Тез озишни хоҳлаганман ва шу учун моделлар қўллаган усул яъни очликдан фойдалиниб озишга қарор қилганман. Лекин бу усул нотўғри эканлигини билдим. Фақатгина шўрвани суви, мева-чева ичибгина тўрт ойда 30 килограммгача озганман»,—дейди Чеченка.

Шунингдек, блогер 77 килограмм вазнга етганда овқат ейишни бошлаган. Унинг ўт қопи эса овқатни қабул қила олмай, ўзига тош йиғишни бошлаган. Сўнг ўт қопини операция қилдириб яна 68 килограммга тушиб кетган.

«Қайнонам билан илк бора кўришганимда телефон ва ижтимоий тармоқларни йиғиштиришимни айтганлар ва мен бу шартга рози бўлганман. Кейинчалик агар озмасам мени келин қилмасликларини билдирганларидан сўнг, алам устида ҳам озишга қарор қилгандим. Вазн ташлаганимдан сўнг, қайнонам ‘бу хотининг касал, озиб кетганини қара, туға олмаса ҳам керак’ деган эканлар. Лекин бугунки кунда иккита паҳлавондек ўғилнинг онасиман. Тўйимда 68 килограмм эдим, ҳозир 80 килограммни ташкил этсам керак»,— дейди блогер.

Аввалроқ, Чеченка эри билан бир хил ўлчамдаги оёқ кийим кийишини маълум қилган эди.