Янгиликлар

«Афандининг қизлари» гуруҳи тўлиқ тарқалгани ҳақида Нигора Абдуллаҳанова жавоб берди

Нигора иш қочиб кетмаслигини айтган

«Афандининг қизлари» гуруҳи тўлиқ тарқалгани ҳақида Нигора Абдуллаҳанова жавоб берди

«Афандининг қизлари» гуруҳи вакилларидан бири Нигора Абдуллаҳанова ўз Instagram саҳифасилаги сторисида гуруҳнинг тўлиқ тарқалгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Ҳеч нима бўдгани йўқ. Компания билан гапимиз битта жойдан чиқмади. Мен  лойиҳада қатнашмадим ва тамом. Вилоятдаги лойиҳа тугаганидан кейин Муборакнинг аҳволига қараб давом этамиз. Муборакка бу йил жуда қийин келди. Иккита қариндошидан олдинма-кетин айрилиш жуда қийин. Лойиҳадан қайтсин, дам олсин, ўзига келсин, куч тўпласин, иш қочиб кетмайди», — дейди Нигора.

«Афандининг қизлари»даги Нигина Жабборова жамоани тарк этганди.