Янгиликлар

«Activist.uz» унга бўладиган таҳдидлар ҳақида гапириб берди

У таҳдидни асосан ўзига ишонмаган инсонлар қилишини айтган

«Activist.uz» унга бўладиган таҳдидлар ҳақида гапириб берди

Блогер Хожиакбар Носировнинг You Tube’ даги «YashinТv» лойиҳасида берган интервьюсида унга бўлган таҳдидлар борасида гапириб берди.

«Таҳдидлар бўлади. Таҳдид асосан ўзига ишонмаган инсонлар томонидан қилинади. Ўзига ишонган инсон эса бундай йўлни танламайди. Кўпинча бундай муаммолар кичкина савдо марказларида бўлиб туради. Катта савдо марказлари эса бундай ишни фуқаро қилишга ҳаққи бор деб ҳатто битта ходимни ўзлари ажратиб, текширишимиз учун шароит ҳам қилиб беришади», — дейди у.

Блогер бундай савдо дўконларини бугунги кунда кўпайиб бораётганини таъкидлаб ўтган. Унинг таъкидлашича, «Activist.uz» лойиҳаcининг ўз ички қонун-қоидалари мавжуд. Унга кўра, агар 10 тагача муддати ўтган товар топа олишмаса, топилган 1-2 та муддати ўтган маҳсулотни ўзларига кўрсатиб чиқиб кетишади. Aгар уларнинг сони 10 тадан кўп бўлса, дўкон ходим ва қўриқчилари қўпол муносабат қилиб, жанжал, провакация қилишса улар бу видеони ижтимоий тармоқга, халқ кўриши учун жойлашади.

«Дағдаға емас, таклифлар бўлади. Мисол учун аввал дўконга борганимда, таклиф бермоқчи бўлиб келишади лекин видеога тушиб қолмаслик учун ундай қила олишмайди. Сёмка қилиб бўлганимиздан сўнг, очиқча ёнимизга келиб мақсадларини айтишади. Ундан ташқари, бошқача тарздаги таклифлар ҳам бўлиб туради. ‘A’ точка (номини айта олмайман), ‘Б’ точкага боришимиз учун бизга пул таклиф қилади. Супермаркет соҳасида монополия йўқ. Чунки бу соҳага давлат аралашмаган. Шунинг учун бу ерда конкуренқция жуда кучли кечади. Ҳар қадамда супермаркетлар очиляпти. Шу сабаб ҳам рақобат кучли. ‘A’ точка ‘Б’ нуқтага бориш учун, ёки ‘Б’ нуқта бир йил давомида уни безовта қилмаслигимиз учун пул таклифларини беришади», — дейди интервьюда.

Блогер эса бунақа таклифларга рози бўлмай, бундай иш қилишни хоҳламаслигини айтган.