Янгиликлар

«3 йил ичида биз бегоналарга айланганга ўхшаймиз». Муборак «Афандининг қизлари» гуруҳи ҳақида гапирди

У охирги пайтлар тушунмовчиликлар кўп бўлгани ҳақида айтган

«3 йил ичида биз бегоналарга айланганга ўхшаймиз». Муборак «Афандининг қизлари» гуруҳи ҳақида гапирди

«Афандининг қизлари» гуруҳи аъзоси Муборак «Yashin Tv» лойиҳасида берган интервьюсида гуруҳ тарқалгани ҳақидаги саволга жавоб берди.

«Камми-озми 3 йил бирга ишладик. 3 йилда биз жуда ҳам яқин инсонларга айландик. Шу 3 йил ичида биз бегоналарга ҳам айланганга ўхшаймиз. Барбир одам яхши кунини кўп эслайди шунинг учун ҳар бир дақиқанинг қадрига етишиши керак. Бошида бошлаганимизда умуман бошқача муҳит эди ва бугун умуман ўзгарди. Ҳаммада тарқалиш хоҳиши бўлди. Нигина бор пайтда ҳам тушунмовчиликлар кўп бўлди. Охирги пайтларда бир-биримизни тушунишимиз қийин бўлди ва гуруҳ тарқалди», — дейди Муборак.

Шунингдек блогер ўзининг Instagram саҳифасидаги сторисида гуруҳ тарқалганини расман эълон қилди.

«‘Афандининг қизлари’ The end», — дейди Муборак.