Медиа

Жижи Ҳадид қизининг ноёб суратини эълон қилди — фото

У суратни Instagram'даги саҳифасига жойлаган

Жижи Ҳадид қизининг ноёб суратини эълон қилди — фото

Миллионлаб мухлисларга эга америкалик модель Жижи Ҳадид қизининг ноёб суратини намойиш қилди.

Модель 2020 йилнинг сентябрь ойида биринчи марта она бўлди. У қизига Ҳай деб исм қўйди ва кўп машҳурлар сингари фарзанди, шахсий ҳаёти ҳақидаги маълумотларни атрофдагилардан сир сақлади. Шу вақтга қадар фарзандини оммага кўрсатишни истамаган модель Intagram’даги саҳифасига қизининг юзи кўринмаган суратини жойлади.

Маълумот учун Жижи Ҳадид 1995 йилда АҚШнинг Калифорния штатида туғилган. Фаолияти давомида кўплаб гўзаллик танловларида ғолиб бўлган модель 2016 йилда «Fashoin Awards» танловида  халқаро модель унвонини олди. Жижи Ҳадид 2015 йилда британиялик хонанда Зейн Малик билан муносабатларини эълон қилди, бироқ улар расман турмуш қурмади.