«Дизайн» илк бор 30 минг доллар можаросига изоҳ бериб, сирни фош қилди — видео
Бу ҳақда жамоанинг аъзолари Instagram саҳифасида маълум қилган
«Дизайн» жамоаси аъзолари Instagram саҳифасида 30 минг доллар можаросига изоҳ бериб, сирни фош қилди.
Видеода Абдураҳмон Мавлонов ҳамма ўша ерда эканини ва тадбиркор С.С. билан шартнома имзоланганини айтган. Шартномани тадбиркорнинг ўзи ёзган. Жамоанинг барча аъзолари эса унга имзо чеккан.
«Ассалому алейкум. С. С билан шартнома қилдик. Мана ҳамма шу ерда. Бу шартнома кучга эга», — дейди Абдураҳмон Мавлонов.
Шартномада тадбиркор ўз номидан «Дизайн» жамоаси аъзоларига 30 минг доллар ҳисобда маблағ берганини ва яна шунча миқдорда бериши кераклигини таъкидлаган. Шунингдек, шартномада концертдан тушган тушумнинг 30 фоизини жамоа вакиллари олиши керак бўлган. Тадбиркор қолган 70 фоизни «Алладдин — ТМ»дан олишини ўз қўли билан ёзган.
Шунингдек, у шартномани ўз қўли билан ёзганини ва у кучга кирганини таъкидлаган. Агар концерт бекор бўлса, уни YouTube’га текин чиқарилишига рози бўлган. Шунингдек, тадбиркор тушган пулни тегишли жойларга жамоанинг аъзолари қайтарсагина рози бўлишини айтган.
«Ўз қўлим билан ёздим. Бу кучга эга. Агар концерт бекор бўладиган бўлса, Худо ҳамманинг пешонасига берсин. Мен қачон рози бўламан? Концертни ҳаммадан узр сўраб, YouTube’га текин чиқарасиз. Тушган пулни ўзингиз қайтарасиз. Сизлар ҳам саҳнага чиқмаяпсиз. Ҳеч ким фойда кўрмайди. Хоҳласангиз ўзингизнинг каналга қўйинг. Истасангиз 50 минг ишланг. У концертни майда ёки мартда қўйсангиз у ҳалол бўлмайди. Сизлар халқ учун қўйдик дедингиз. Мен ҳам халқ учун розиман шу концертни YouTube’га текинга қўйинг. Мен номерини бераман. Тушган пулни ўзингиз қайтарасиз. Мен розиман», — дейди у.
Аввалроқ, «Дизайн» жамоаси тадбиркорни 30 минг долларга «ухлатгани»гани ҳақида хабар берилганди. Шундан кейин «Дизайн» жамоаси аъзоларига машина ва кўчмас мулкка тақиқ қўйилганди.




