Кино

«Парвона» спектаклида актёрлар ўрни нега алмашгани aйтилди

Спектакл театр репертуаридан олинган эди

«Парвона» спектаклида актёрлар ўрни нега алмашгани aйтилди

Актриса, «Парвона» спектаклидаги Юлдуз образи билан танилган Шукуржон Сафаева спектаклда нима сабабдан актёрлар ўрни алмашгани ҳақида гапирди.

Унинг сўзларига кўра, «Парвона» спектакли театр репертуаридан чиқарилган. Актриса бунга сабаб спектакль режиссёри бетоб бўлгани эканини айтди. Шукуржон Сафаева спектаклда Назокат ролини ижро этган актриса спектакль режиссёрининг аёли бўлганини таъкидлади.

«Институтдан кейин тўғри Ўзбек миллий академик драма театрига ишга бордим. Йигирма йиллик фаолиятим давомида катта-кичик ролларни ижро этдим. У пайтда ‘Парвона’ спектакли театр репертуаридан чиқарилган эди. Сабаби спектакль режиссёри Тошхўжа Хўжаев бетоб бўлгани сабабли турмуш ўртоқлари актриса Ирода Алиева ҳам ишдан кетган экан. У спектаклдаги Назокат ролини ижро этгани учун спектакль намойиши тўхтатилган. Орадан бироз вақт ўтиб, халқ талаби асосида спектакль қайта тикланадиган бўлди. Обид Юнусовга дублёр қилиб Эркин Комилов танланди. Назокат ролини эса Рихси Иброҳимова ва Гулчеҳра Иброҳимбековалар ижро этадиган бўлишди. Юлдуз ролини эса мен ва Маҳфуза Боботиллаева ижро этардик. Мавсум бошланиши билан бир-икки ижродан кейин Эркин Комилов ролни рад этди. Чунки ижродан актёрнинг кўнгли тўлмаса, у ролда яшолмайди. Деярли ҳар куни ‘Парвона’ спектакли намойиш этиларди. Дам олиш кунлари 3-4 сеансдан намойиш этилган кунлар ҳам кўп бўлган. Энг ёмони, бошқа спектакль актёри касал бўлиб қолса ҳам, репертуар ўзгариб, ‘Парвона’ қўйиларди. Чунки бу спектакль актёрларини жамлаш анча осон эди. Бутун бошли спектаклда бор-йўғи 7 та актёр иштирок этарди», — дейди актриса.