Интервью

Умид Ҳайдаров «Браво»дан таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди

У бу вазиятдан чиройли фойдаланишини айтди

Умид Ҳайдаров «Браво»дан таклиф тушса қандай жавоб қайтаришини айтди

Актёр, қизиқчи, ʼМиллионʼ жамоасининг собиқ аъзоси Умид Ҳайдаров YouTube’даги «Chotki TV» лойиҳасига берган интервьюсида «Браво» жамоасидан таклиф бўлса қандай жавоб беришини айтди.

Унинг сўзларига кўра, «Браво» жамоасидаги йигитлар ўзининг ҳаддини билади. Актёр агар шундай таклиф билан чиқишса, бу таклифдан чиройли фойдаланишини айтди. Қизиқчи уларга йўқ деб жавоб беришини таъкидлади.

«Яна ўша гап: инсон ўзини ҳаддини билиши керак. ‘Браво’ жамоасидаги йигитлар ўзининг ҳаддини билади. Аминманки, улар ҳар қандай вазиятда ҳам бундай таклиф билан чиқмайди. Кино, сериал ёки рекламага чақириши мумкин, бироқ жамоага эмас. Агар шундай бўлса, мени кечиришсин, боя улар ҳақида тўғри фикр билдирдим, гапимни нотўғри тушунишмасин-у, лекин мен бундан чиройли фойдаланаман. Яъни, чиройли йўқ, дейман», — дейди Умид Ҳайдаров