Интервью

Озод Ҳуррамов фарзандларига қандай талаб қўйишини айтди

«Ҳамма тарбияни ҳар хил беради», — дейди у

Озод Ҳуррамов фарзандларига қандай талаб қўйишини айтди

Инстаблогер, актёр Озод Ҳуррамов фарзандларига қандай талаб қўйишини маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, ҳамма тарбияни ҳар хил беради. Инстаблогер фарзандларига берган топшириғини бажарсагина совға беришини айтди. Шунингдек, фарзандларининг аниқ кун тартиби бўлишини таъкидлади.

«Ҳамма тарбияни ҳар хил беради. Менинг болаларим Худо хоҳласа, келажакда шундай тарбия олишадики, ҳар битта қилган вазифага ютуғини олишади. Агар ўша ишни қилмаса, совға олмайди. Эрталаб 7:30 да мактабга кетдими 13:00 да дарсдан чиқиб ярим соат дам олади. Ундан кейин сузиш, гимнастика, карате, инглиз, испан, рус тилисига боради. Кечқурун 23:00 да уйга келиб, 00:00 гача дарс қилиб, кейин ухлайди», — дейди актёр.