Маъруф Носиров «Миллион» жамоасидаги яқин инсонлари кимлигини айтди
У Миркомил Мусаевнининг иши кўплигини таъкидлади
Актёр, «Миллион» жамоасининг аъзоси Маъруф Носиров жамоадаги яқин инсонлари ким эканини айтди.
Унинг сўзларига кўра, яқин инсонлари Даврон Кабулов ва Алишер Ботиров. Актёр Миркомил Мусаевнининг иши кўп эканини таъкидлади. Шунингдек, Маъруф Носиров Алишер Ботировга «тоға» деб мурожаат қилишини айтди.
«Даврон ака билан Алишер ака жамоадаги яқин инсонларим. Миркомил аканинг иши кўп. Шунинг учун кам келади. Алишер акага ‘тоға’ дейман. Даврон аканинг бўйи узун шунин учун ‘тоға’га унча тушмайди», — дейди у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маъруф Носиров тўйидан аввал фарзандли бўлганини айтгани, у нимадан даромад топишини маълум қилгани, актёр хотини билан қандай танишганини айтиб бергани ҳақида хабар берилганди.




