Интервью

«Кўзларимда ёш ҳам қолмади». Баҳора Арслонова Шоҳруҳ Ҳамдамов сабабли йиғлагани ҳақида гапирди

У «Бахт овчиси» сериалидаги эсда қоларли саҳналар ҳақида айтиб берди

«Кўзларимда ёш ҳам қолмади». Баҳора Арслонова Шоҳруҳ Ҳамдамов сабабли йиғлагани ҳақида гапирди

Актриса Баҳора Арслонова «Бахт овчиси» сериалида Шоҳруҳ Ҳамдамов сабабли йиғлайвериб кўзида ёш қолмагани ҳақида айтди.

Унинг сўзларига кўра, pежиссёр сериалда унга фақат йиғлайдиган роль берган. Актриса сериалда Шоҳруҳ Ҳамдамов сабабли йиғлаб-йиғлаб кўзида ёш қолмаганини таъкидлади.

«’Бахт овчисиʼ сериалидаги ҳамма саҳналарим эсимда қолган. Чунки фақат азобланадиган роль менинг ролим. Режиссёр фақат мени йиғлатади. Охири йиғлаб-йиғлаб кўзларимда ёш ҳам қолмади. Шоҳруҳ Ҳамдамовни деб йиғлаганман», — дейди актриса.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Баҳора Арслонова яна ҳомиладор эканини маълум қилгани ва актриса Юлдуз Ражабова билан тортишиб қолгани ҳақида хабар берилганди.