Интервью

«Ҳаддим сиғмайди». Сарвара Юлдуз Усмонова билан муносабати ҳақида гапирди

«Мени ҳурмат қилишини айтган», — дейди у

«Ҳаддим сиғмайди». Сарвара Юлдуз Усмонова билан муносабати ҳақида гапирди

Актриса, хонанда Сарвара YouTube’даги «Shok.uz» лойиҳасига берган интервьюсида Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонова билан муносабати ҳақида айтиб берди.

Унинг сўзларига кўра, хонандаларнинг муносабати аввалдан яхши бўлган. Сарвара Юлдуз Усмонова уни ҳурмат қилишини айтди. Бунга сабаб хонанданинг Юлдуз Усмоновага ўхшамасликка ҳаракат қилиши эканини таъкидлaди.

«Юлдуз Усмонова билан эскидан ҳам яқинмиз. Бир марта Озодбек Назарбеков иккаламизни бирга чақирганди. Ўшанда ҳамма хонандалар менга ўхшаб қўшиқ айтади, менга ўхшамоқчи бўлмаган ягона санъаткор сенсан, мен сени ҳурмат қиламан деган. Шахсан қўнғироқ қилишга ҳаддим сиғмайди. Менимча Сарвара келади деса, йўқ демаса керак. Бу сафар кўришганимиз ҳам худди шундай бўлди. Кинофестивалда кўришдик. Туркиядан келганимда бери биринчи марта кўришдим. Олдин ҳам уйига борганман», — дейди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, хонанда Сарвара Туркияга кетишининг сабабини маълум қилгани, Туркияда эрга тегиб, ажрашгани ҳақидаги миш-мишларга аниқлик киритгани, ва кенжа укасининг турмуш ўртоғи университетни тугатмаганини билганида тўйга рухсат бермаслигини айтгани ҳақида хабар берилганди.

Шунингдек, Ботир Қодировнинг Юлдуз Усмонова ҳақидаги фикри, Ҳалима Ибрагимова Юлдуз Усмонова боғига нималар экканини кўрсатгани ҳақида маълумот берилганди.